Ҳуқуқий тарғибот

2021 йил 13 октябрь куни "Ўзавиация" агентлиги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сонли "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан  фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳиятини ва қабул қилинаётган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ходимларга етказишга қаратилган тадбирда иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари тўплами (аннотация,  инфографика, фото, видеоролик) намойиш этилди.