"FlyNas" Авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди.

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистон Қироллиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама давлатлараро Битими асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Саудия Арабистон Қироллигининг "FlyNas" авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 12-К сонли Ўзбекистон Республикасига Ар-Риёд-Тошкент-Ар-Риёд йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди. Авиакомпания парвозларни Airbus 320-251N ҳаво кемасида амалга оширади.